АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида “Гарри Поттер: сеҳргарлик тарихи” номли кўргазма ўз ишини бошлади, дея хабар қилмоқда НТВ.ру нашри.
Унда Гарри Поттерга тегишли барча буюмлар ва воқеалар акс этган суратларни кўриш мумкин. Роман муаллифи Жоанна Роулинг кўргазма учун китобларнинг асл нусхасини тақдим этди. Бу ерда ташриф буюрувчилар ўзларини хақиқий сеҳрли оламда ҳис қилишлари учун 3д техналогияларидан ҳам фойдаланилган. Мазкур кўргазма 2019 йилнинг 27 январига қадар давом этади.






