Францияда ўғирланган вертолётда шериклари билан бирга қамоқхонадан қочган жиноятчи ва ўғри Редуан Фаид қўлга олинди. Бу хақда Reuter Франция Ички Ишлар Вазирлиги берган маълумотларга таяниб хабар бермоқда.
Полиция уни 3 ой давомида қидирган ва кўп қаватли уйлардан бирида қўлга олган. 46 ёшли жиноятчи билан бирга унинг акаси, рафиқаси ҳамда яна 2 эркак ҳам ушланди. Фаид 2013 йилда 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Бироқ у 2018 йилнинг 1 июлида вертолётда қамоқдан қочишга муваффақ бўлган.






