Индонезия соҳилларида яна ер силкиниши кузатилди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Бу гал 5.9 магнитудали зилзила Флорес ороли яқинида рўй берди. Бундан олдинги куни содир бўлган 7,5 балли зилзила ва цунами қурбонлари сони 1,2 минг кишидан ошганлиги хабар қилинмоқда. Reuters хабарларига кўра, хар иккала силкиниш ҳамда ёпирилган 2 метрли тўфон оқибатида бедарак йўқолганларни вайроналар остидан қидириш, қутқариш ишлари давом этмоқда. Олинган маълумотларга кўра, меҳмонхона қолдиқлари остидан 3 кун давомида қолиб кетган одамлар чиқариб олинган. Бошпанасидан ажралган одамлар эса егулик топиш учун дўконларга кириб, қўлларига илинган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кетишмоқда.






