АсосийJamiyat

ФВВ: автомашина салонида қисилиб қолган фуқарога ёрдам кўрастилди (фото)

'ФВВ: автомашина салонида қисилиб қолган фуқарога ёрдам кўрастилди (фото)'ning rasmi

Қутқарувчилар йўл четидаги дарахтга бориб урилган автомашина салонида қисилиб қолган эркакка ёрдам кўрсатишди.

"9 сентябрь куни соат 21:35 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак йўли кўчасида Nexia русумли автоулови бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган", дейилган ФВВ хабарида.

Ушбу хабарга асосан бошқарма Қутқарув отрядининг қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, Nexia русумли автоулов салонида қисилиб қолган фуқаро йўловчи Р.М.ни зудлик билан махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олди ва тиббиёт ходимларига топширди.

    Бошқа янгиликлар