АсосийDunyo

Америкалик талаба ётоқхонадан бир ярим метрлик илон тутиб олди

'Америкалик талаба ётоқхонадан бир ярим метрлик илон тутиб олди'ning rasmi

Нью-Йорк марказидаги Гамильтон коллежи талабаси ётоқхонадаги музлаткич орқасидан узунлиги бир ярим метр бўлган илонни топди деб хабар берди Сегодня нашри.

Маълум бўлишича, мазкур илон қўшни хонада яшовчи талабага тегишли бўлиб, у эгасидан қочиб кетган. Талаба ётоқхона қўриқчилари ёрдамида илонни хонасидан олиб чиққан.

Ётоқхонада ҳайвон сақлаш мумкин эмаслиги туфайли илон ёввойи табиатни ҳимоя қилиш Марказига топширилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар