АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди

'Шавкат Мирзиёев Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, озодлигимиз, ёруғ келажагимиз ва пок ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг веб-сайти хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар вакиллари ҳам ёдгорлик пойига гуллар қўйди.

Давлатимиз Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар