Оммавий ахборот воситалари вакиллари диққатига!
Эртага, 2018 йил 24 август куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси фаолияти юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вакиллари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, тижорат банк вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ёш тадбиркорлар ва ёшлар иштирок этади.
“Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури ижроси ва “ЁШЛАР –КЕЛАЖАГИМИЗ” жамғармаси тўғрисидаги Низом мазмун-моҳияти юзасидан жамғарма директори томонидан, жамғарма маблағларидан имтиёзли кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш ҳамда тижорат банклари кредитлари бўйича кафилликлар бериш тартиби тўғрисида Марказий Банк вакили томонидан, ишсиз ва банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликларга профессионал ўқитиш юзасидан қисқа муддатли курслар сонини тубдан ошириш ва уларнинг сифатини юксалтириш, шунингдек, уларга бизнес юритиш кўникмаларини сингдириш бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакили томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун тақдимот қилиниши режалаштирилган.
Матбуот анжумани давомида банклар билан ҳамкорлик меморандуми имзоланади.
Матбуот анжумани эртага соат 10.00 да бошланади.






