20 август куни Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида яшовчи Бахтиёр Жайнақулов ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 17 август куни соат 19.00 ларда бирга яшовчи қизи 1997 й.т. Мадина Қаҳрамонова таниши 1995 й.т. Фурқат Тожиқулов билан учрашиб, улар номаълум томонга кетиб бедарак йўқолганликларини маълум қилган. Уларни қидириб топиш чоралари кўрилган.
"Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз М.Қаҳрамонова ва унинг таниши Ф.Тожиқулов ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз", - дейилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарда.






