АсосийDunyo

Чеченистонда полициячиларга ҳужум қилишди (Видео)

'Чеченистонда полициячиларга ҳужум қилишди (Видео)'ning rasmi

Чеченистон Республикасида полициячиларга номаълум шахслар ҳужум қилди, дея хабар бермоқда Ren.tv нашри.

Ушбу ҳужумлар уч жойда содир бўлган. Шалинский Ички ишлар бўлимида бир полициячига пичоқ билан ҳужум қилишган.

Мескер-Юрт қишлоғида полициячилар ёнида рюкзак таққан киши ўзини портлатиб юборган. Полициячилар ёки оддий фуқаролар жабрланмаган.

Грознийда эса бир ҳайдовчи ЙПХ ходимини босиб кетай деган. Полициячилар қурол ишлатишга мажбур бўлишган.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Бошқа янгиликлар