Индонезияда XVIII Осиё ўйинларининг футбол бўйича баҳслари бошланиб кетган.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларининг биринчи турида Бангладеш терма жамоасига қарши ўйин ўтказиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Футболчиларимиз бугун иккинчи тур доирасида Қатар терма жамоаси аъзоларига қарши баҳс юритадилар.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00да Багордаги «Пакансари» стадионида бошланади.
Осиё ўйинлари. «B» гуруҳи
Жакарта. Багор. «Пакансари» стадиони. 17:00
Қатар – Ўзбекистон
Гуруҳдаги иккинчи ўйин эса Бангладеш ва Тайланд терма жамоалари ўртасида кечади.






