АсосийJamiyat

Жиззахда ёниб кетган автомашинада Қуръони Карим китоби бус-бутун сақланиб қолди (фото)

'Жиззахда ёниб кетган автомашинада Қуръони Карим китоби бус-бутун сақланиб қолди (фото)'ning rasmi

2018 йил 15 август куни соат тахминан 12-00 ларда М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 996 километрида Ш.Рахматов ўзига тегишли бўлган Nexia RЗ русумли автомашинада Термиз йўналиши бўйича ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўлнинг ўзига нисбатан ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва автомашина воқеа жойида тўлиқ ёниб кетган.

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи Ш.Рахматов воқеа жойининг ўзида вафот этган. Йўловчи М.Эшонқулова тан жароҳати олиб РШТЁИМ Жиззах филиалининг Нейрохирургия бўлимига ётқизилган. Бундан ташқари, автомашинада бўлган яна бир нафар шахси номаълум йўловчи вафот этган ва унинг танаси тўлиқ ёниб кетган.

Мазкур ҳолат бўйича Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисм “а” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги ҳолат юзасидан ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев телеграм каналида ички ишлар тизимида ишлайдиган дўстининг ҳикоясини келтирган:

«Бугун даҳшатли йўл транспорт ҳодисаси ҳақида хабар олдик ва воқеа жойига етиб бордик. Жиззах вилоятидан ўтувчи М-39 автомагистраль йўлида содир бўлган ҳалокат туфайли Нексия-3 русумли автомобиль бутунлай ёниб кетган. Машинада яроқли нарсанинг ўзи йўқ, фақат темир-терсак қорайиб турибди холос. Минг афсуски, ҳайдовчининг жасадидан ҳам айтарли асар қолмабди. Лекин ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида бир ҳолат эътиборимизни тортди. Шунча ёнғиннинг ичида ҳам машинадаги Қуръони Карим китоби бус-бутун сақланиб қолибди. Фақат сал четлари куйибди холос».

    Бошқа янгиликлар