АсосийDunyo

Дунёнинг яшаш учун қулай бўлган шаҳарлари номи маълум бўлди

'Дунёнинг яшаш учун қулай бўлган шаҳарлари номи маълум бўлди'ning rasmi

Американинг The Economist журнали Global Liveability Ranking 2018 номли дунёнинг яшаш учун қулай бўлган шаҳарлари рейтингини эълон қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Рўйхатнинг биринчи ўрнини Австрия пойтахти Вена, иккинчи ўринни Австралиянинг Мельбрун, учинчи ўринни эса Япониянинг Осако шаҳарлари эгаллади.

Шу билан бирга биринчи ўнталикка Канаданинг Калгари, Австралиянинг Сидней, Канаданинг Ванкувер, Япониянинг Токио, Канаданинг Торонто, Даниянинг Копенгаген, Австралиянинг Аделаида шаҳарлари киритилган.

Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига рўйхатнинг 68 ва 70 ўринлари насиб этган. The Economist журнали версиясига кўра , Суриянинг Дамашқ шаҳри яшаш учун ноқулай бўлган шаҳар унвонига сазовор бўлган.

Мазкур рўйхат тузилаётганда, соғликни сақлаш, маданий ривожланиш даражаси, атроф-муҳит тозалиги, таълим ва инфраструктура ривожланиш даражасидаги кўрсаткичлар ҳисобга олинган.

    Бошқа янгиликлар