АсосийJamiyat

Қўқонда «Муваффақиятга эришиш сирлари» мавзусидаги маҳорат дарслари ўтказилди

'Қўқонда «Муваффақиятга эришиш сирлари» мавзусидаги маҳорат дарслари ўтказилди'ning rasmi

7-август куни Қўқон шаҳрида «Муваффақиятга эришиш сирлари» мавзусида маҳорат дарслари ўтказилди.

Ушбу маҳорат дарсларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад 2018-йил «Фаол тадбиркорлик ва инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш» йилида тадбиркорлик экотизимининг барча субъектларини бирлаштириш, ўзаро ҳамкорлик қилиш ва фикр алмашиш учун шароит яратиш, Ўзбекистон иқтисодий тараққиётининг асосий омили сифатида ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, бизнесни ривожлантиришда қўл келадиган дунёдаги илғор тажриба ва замонавий воситалар билан иштирокчиларни таништириш ҳамда Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш ва амалий ҳаракатларни олиб боришдан иборатдир.

Маҳорат дарслари доирасида вилоятнинг барча ҳудудларидан келган ёш тадбиркорлар учун Қўқон шаҳридаги “Ad&An” текстиль корхонасига ҳамда «Шаффоф метан сервис» масъулияти чекланган жамиятига 120 нафар ёшлар билан саёҳатлар уюштирилди.

Куннинг иккинчи ярмида ёш тадбиркорлар ва тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар учун Қўқон мусиқали драма театрида «Муваффақиятга эришиш сирлари» мавзусида маҳорат дарслари, маърузалар, мунозара ва савол-жавоблар бўлиб ўтди.

«Муваффақиятга эришиш сирлари» мавзусида маҳорат дарсларини Фарғона вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Абдураҳмонов ҳамда Қўқон шаҳар ҳокими М.Усманов очиб беришиб, йиғилганларга ёшлар тадбиркорлигининг бугунги кундаги ўрни ва уларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида сўз юритишди.

Маъруза ва маҳорат дарсларини “DEKOS” вa “OFFICE MARKET” корхоналари асосчиси Ҳасан Мамасаидов, “AMBiT” раиси Ҳикмат Абдураҳмонов, “Edu-Action”асосчиси Умид Эшмуҳаммедов, “Paynet, LeBazar” асосчиси Ботир Арифжонов, “Ground Zero” коворкинг марказлари раҳбари Абдулаҳад Қўчқоров, “Fiori Flower Boutique” асосчиси Нодира Воҳидова, “Nestle O‘zbekiston” компанияси жамоатчилик ҳамда алоқалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Нигора Акиловалар каби мамлакатимизнинг йирик тадбиркорлари ўзларининг фаолият тажрибалари билан ўртоқлашишди ҳамда ёшларга маърузачилар бизнесни қандай бошлаганликлари, бошқариш услублари ҳақида аниқ фактлар билан сўзлаб беришди.

Учрашувда 600 дан ортиқ ёш тадбиркорлар ва тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар иштирок этди. Маҳорат дарсларида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва тадбиркорлик фаолиятлари учун муҳим қадамларни ташлашди.

    Бошқа янгиликлар