АсосийJamiyat

Равшан Ғуломов Давлат рақобат қўмитаси раислигидан кетди

'Равшан Ғуломов Давлат рақобат қўмитаси раислигидан кетди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Равшан Аюбович Ғуломов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимини тарк этган. Президент 7 августда Ғуломовни лавозимдан озод этиш бўйича фармони имзоланган. Бу ҳақда ушбу қўмита ахборот хизмати хабар қилди.

Равшан Ғуломов 2017 йил апрелидан бери Давлат рақобат қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётганди.

Шунингдек, у турли йилларда Марказий банк раиси биринчи ўринбосари (2001-2004), Ўзбекистон Миллий банки раиси биринчи ўринбосари ва “Асака” банк раиси (2004-2007), Молия вазири биринчи ўринбосари (2009-2010), Иқтисодиёт вазири (2010-2012), Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестиция вазири биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори бўлиб ишлаган.

    Бошқа янгиликлар