Шу йилнинг 7 август кунидан 8 август кунига ўтар кечаси соат 3:30 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш бошқармаси марказига “Эркин маркет” озиқ-овқат магазинида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилмоқда.
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 4:39 да ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Дастлабки тахминларга кўра, электр тармоғидаги қисқа туташув фалокатга сабаб бўлган.
Жароҳатланганлар ва қурбонлар йўқ.






