АсосийJamiyat

Ростовдаги ЙТҲда ҳалок бўлган фуқаролар жасади Ўзбекистонга олиб келинди

'Ростовдаги ЙТҲда ҳалок бўлган фуқаролар жасади Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 30 июль куни Россия Федерациясининг Ростов области Аксай тумани «Ростов-Волгодонск» йўналишининг 11-километрида, «КАМАЗ» русумли юк автомобили салонида 9 нафар йўловчи бўлган Volkswagen Transporter русумли микроавтобус билан тўқнашиб кетган.

ФВВ ахборот хизмати хабарига кўра, содир бўлган ЙТХ натижасида 3 нафар инсон ҳалок бўлган ва 6 нафар инсон турли даражада тан жароҳати олган. Ҳалок бўлганларнинг 2 нафар ва жабрланганларнинг 3 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир.

Ҳалок бўлганлар:
1. Норбутаев Асатулла Эшбекович, 1963 й.т.
2. Сатарова Шахноза Абдулахатовна, 1985 й.т.

Жароҳатланганлар:
1. Сайдаматов Сайдулла Тажиматович, 1965 й.т.
2. Юнусов Жасур Илхамович, 1988 й.т,
3. Чориев Сайдулла Бобаевич, 1987 й.т.

Жабрланганлар Ростов областининг Аксай туманидаги Аксай шаҳар марказий касалхонасига ётқизилган. Уларга керакли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бўлиб ўтган ҳалокат юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳамда маҳаллий диаспоранинг биргаликдаги ҳаракатлари натижасида 2018 йил 3 август куни соат 22:10да «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг «Ростов-Тошкент» йўналиши бўйлаб учаётган самолётида ҳалок бўлган икки фуқаронинг жасадини ўз ватанига етказишди ҳамда дафн қилиш учун яқинларига топширишди.

    Бошқа янгиликлар