Никарагуада вазият тобора мураккаблашиб бормоқда, дея маълум қилмоқда Lenta.ru нашри.
Кўчаларда полиция ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар ўлим ҳолатларига сабаб бўлмоқда.
Олинган сўнгги маълумотларга кўра, апрель ойидан буён давом этиб келаётган намойишларда ҳалок бўлганлар сони 317 кишига етди. Ҳалок бўлганларнинг 21 нафари полиция ходимларидир. Қурбон бўлган болалар ва ўсмирлар сони 23 нафарни ташкил этди. Норозиликларга ижтимоий таъминот борасидаги ислоҳот туфайли солиқ тўловчилар гарданига катта юк тушгани сабаб бўлган.
Қўшимча йиғимлар қарори мамлакатдаги молиявий инқироз фонида қабул қилинганди. Мухолифат муддатдан олдин сайловлар ўтказишни талаб қилмоқда. Мамлакат президенти Даниэль Ортега бу талабни рад этиб, содир бўлаётган воқеаларни мамлакатга қарши фитна деб атамоқда. У бу воқеаларда АҚШнинг қўли борлигини ва Қўшма Штатлар мамлакатдаги зўравонликларни молиялаштираётгани борасида етарлича далилларга эга эканлигини таъкидлаган.






