Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 30 июль куни “Нексия” ва “Матиз” иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати.
Абдураҳмонов кўчасида яшаган М.М. ўзининг “Матиз” русумли автомашинасини Чимбой кўчасида ҳайдаб кетаётган вақитда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Э.У. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.
Натижада иккала ҳайдовчи ҳам жароҳат олиб, касалхонага олиб келинаётган вақтида ҳалок бўлган.






