Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатида автобус жарликка қулаб тушган, деб хабар берди Тopnews.ru нашри.
Автобусда талабалар бўлгани хабар қилинмоқда.
Воқеа штатнинг Райгард округида юз берган. Салонида талабалар бўлган автобуснинг жарликка қулаши оқибатида 33 кишининг барчаси ҳаётдан кўз юмди. Автобус 300 метр пастликка ағдарилиб кетган. Ҳозирча ҳудуддан 12 кишининг жасади топилди. Қолганлари эса қидирилмоқда. Талабалар Конкан Криши университети талабалари эди.Хабарларга қараганда, улар дам олиш учун кетаётганди. Ушбу жойда полиция иш олиб бормоқда. Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум. Автобус Мумбай-Гоа йўналишида ҳаракатланаётган бўлган.Мамлакат бош вазири Нарендра Моди ҳодиса қурбонларнинг яқинларига таъзия билдириб, чуқур қайғуда эканлигини маълум қилган.






