Сербия пойтахти Белград шаҳрида мамлакатнинг энг машҳур ҳуқуқшуноси ҳамда собиқ президентнинг адвокатига суиқасд уюштирилди, дея хабар берди Ren.tv нашри.
Гаага трибуналида машҳур адвокат Дрогослав Огнянович ўз уйи олдида отиб кетилган. У шу жойнинг ўзида ҳаётдан кўз юмган. Ҳужум оқибатида адвокатнинг 26 ёшли ўғли ҳам жароҳат олди. Ҳозирда унинг уйи жойлашган мавзе ўраб олинган. Ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Хабарларга кўра,адвокат безорилар томонидан ўлдирилган. Дрогослав Огнянович Сербиянинг собиқ президенти Слобан Милошевични ҳимоя қилган. Айнан ушбу жараён адвокатга машҳурлик олиб келди. Шунингдек, 57 ёшли адвокат мамлакатда наркотрафик устидан қилинган назорат операцияларида ҳам иштирок этган. У ўз фаолиятини 2000 йилларда бошлаган эди.






