АсосийJamiyat

Мусулмонлар идораси турфирма очди

'Мусулмонлар идораси турфирма очди 'ning rasmi

Ўзбекистон мусулмонлар идораси ўз турфирма таъсис этди, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Muslim-tour” номли туристик фирманинг фаолияти маҳаллий ва хорижий фуқарларни мамлакат ичидаги ва ташқарисидаги муқаддас жойларга ташрифларини уюштириш, сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш ва мусулмон дунёсида Ўзбекистон обрўсини оширишга қаратилган”, — дейилган хабарда.

Давлат Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан “Muslim-tour” туристик агентлигига ички ва ташқи туристик фаолият билан шуғулланиш имконини берувчи лицензия берилган.

    Бошқа янгиликлар