Францияда энди пиццани робот тайёрлайдиган бўлди, деб хабар берди ТАСС нашри.
Пиззаиолос номли робот бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифани бажаради. Янги робот пицца хамирини ёйишдан бошлаб, уни мижозга тақдим этишгача бўлган барча жараённи ўзи бажаради. У тайёр хамирдан ҳар 30 сонияда битта пицца таёрлаши мумкин. Бу эса бир соатда 120 та маҳсулот демакдир. Одамлар эса соатига энг кўпи билан 40 та пицца тайёрлашлари мумкин.
Робот тезкор ҳаракат қилиши билан бирга ўз ишини сифатли даражада бажаради. Робот тайёрлаган пиццани таътиб кўрган истеъмолчилар унинг мазаси моҳир ошпазларникидан кам эмаслиги айтишган. Ҳозирда Франциянинг кўпгина жойларида тезкор қаҳва тайёрловчи қурилмалар бор. Уларнинг олдига Пиззаиолос роботини жойлаштириш орқали куннинг исталган қисмида одамлар бир неча сония ичида янги пиширилган пицца ва қайноқ қаҳва ичиб вақтларини тежашлари мумкин.
Октябрь ойидан бошлаб, ресторанларда автоном тарзда пицца тайёрлашга ўтилади. 2019 йилга келиб эса Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам қурилмадан кенг миқёсда фойдаланилиш кўзда тутилган.






