АсосийJamiyat

Қозоғистон вакиллари минтақамизда робототехника танлови ўтказишни, Туркманистон эса “стартапистон” лойиҳасини таклиф этишди

'Қозоғистон вакиллари минтақамизда робототехника танлови ўтказишни, Туркманистон эса “стартапистон” лойиҳасини таклиф этишди'ning rasmi

Форум доирасида мамалакатимизни ривожлантиришнинг долзарб соҳаларига бағишланган анжуманлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Марказий Осиё Ёшлар Форумининг 3-кунидаги 1- конференция “Ёшларнинг илм-фан ва таълим ривожидаги ўрни” мавзусида бўлиб, унда Козоғистон Республикаси ёшлар сиёсати департаменти директор ўринбосари Раисова Лира сўзга чиқди.

— Аввало, Ўбекистон Президенти ташаббуси билан ташкил этилган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкиллаштирган Марказий Осиё Форумига таклиф қилганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Форумнинг пленар сессияси учун ҳозирги куннинг долзарб мавзулари танлангани ва айнан ёшлар ҳаётига қаратилгани оқил танлов бўлган. Бугунб илм-фан, технология ва туризм соҳаларида фикр алмашишга ҳамда ёшларнинг ўқув жараёнида юзага келувчи муаммоларни ҳал етиш йўллари бўйича таклифлар билдирдик. Ундан ташқари, талабалар ўзга давлатларда билим ва кўникма эгаллаши ва алмашиниши бўйича суҳбатлашдик, талабаларимиз ушбу лойиҳани амалга оширишлари учун имкон яратилади. Анжуманда Марказий Осиё давлатлари ўртасида робототехника танлови лойиҳасини ўтказиш фикри ўртага ташланди. Айниқса, Туркманистон вакилининг “Стартапистон” лойиҳасини ташкил этиш таклифи алоҳида эьтиборга лойиқ. Шу билан бирга, бизнинг Қозоғистон вакилларимиз Остонатап лойиҳасини йўлга қўйиш таклифи ҳам барчага манзур бўлди. Менда мазкур форумдан сўнг Ўзбекистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Қозоғистон Республикаси ҳудудида Марказий Осиё ёшлар форумини ташкиллаштиришни президентимизга таклиф этиш нияти пайдо бўлди, дея сўзини якунлади қозоғистонлик эксперт.

Махтумқули номидаги Туркманистон ёшлар ташкилоти вакили Абдулла Аннабердиев “Ҳудудда ижтимоий -иқтисодий ривожланиш” мавзусида нутқ сўзлади. Туркманистонпрезиденти ва халқи номидан юқори савияда ўтаётган ушбу форумга таклиф этилгани ва қатнашиш имконияти берилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Форум ўз ишида давом этади. Бир-биридан қизиқ ва ҳар томонлама фойдали лойиҳалар ўртага ташланаётган форумни кузатиб боринг.

    Бошқа янгиликлар