АсосийJamiyat

Фарғона вилоят судида маҳалла раислари ҳамда фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилди

'Фарғона вилоят судида маҳалла раислари ҳамда фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилди'ning rasmi

Фарғона шаҳар 4-сонли болалар Мусиқа ва санъат мактаби биносида жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг судьяси Д.Халикназарова, катта мутахассис В.Сиддиковлар ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона шаҳар Кенгаши вакиллари, маҳалла раислари ҳамда фаоллари иштирокида очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистан Республикаси Олий суди ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши ўртасида 2018 йил 8 июнь куни тасдиқланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги МЕМОРАНДУМ мазмун-моҳияти ва Ёшларга оид жиноятларни олдини олишда жамоатчиликнинг роли мавзусида маърузалар ўтказилиб, давра суҳбати шаклида савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа ходимлари томонидан тегишли жавобларни олдилар, шунингдек суд ходимлари судлар томонидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиши ҳамда аҳолининг судга бўлган ишончига эришиш даражасини амалга оширилиши учун қулай шарт-шароитлар яратилишини тушунтириб ўтдишди.

Келгусида жойларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, шунингдек қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича долзарб масалалар юзасидан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида очиқ мулоқотлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш юзасидан тегишли дастурлар ишлаб чиқилди.

Махкамжон Абдубаннабов,

Жиноят ишлари бўйича Фарғона

вилоят судининг судья каттаёрдамчиси

    Бошқа янгиликлар