Мирзо Улуғбек номидаги (олдинги Телман боғи) марказий боғ маъмурияти қайта реконструкциядан кейин очилиши ҳақида маълум қилди. Очилиш маросими байрам куни 15 июнь соат 11:00 да бўлиб ўтади.
Боғ икки қисмга бўлинган, бирида тинч, сокин дам олиш мумкин, иккинчи қисмида эса хорижда ишлаб чиқарилган янги, замонавий аттракционлар ўрнатилган.
"Боғга кириш бепул, аттракционларнинг нархи 4 мингдан - 12 минг сўмгача", - дейилган маъмурият хабарномасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ боғга ҳақиқий француз чархпалаги ўрнатилгани ҳақида хабар берган эдик.






















