АсосийJamiyat

Видеоконференцсуд туфайли қарийб бир миллиард сўм тежалди

'Видеоконференцсуд туфайли қарийб бир миллиард сўм тежалди'ning rasmi

Мамлакатимиз иқтисодий судлари томонидан жорий йилнинг беш ой мобайнида 241 минг 490 иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 75 минг 133 тага кўп бўлди.

Олий суд матбуот хизматидан маълум қилишларича, тарафларга қулайликлар яратиш ҳамда суд таъсирчанлигини ошириш мақсадида ишларнинг салмоқли қисми, яъни 66 фоиздан ортиғи бевосита жойларда, яъни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган, деб ёзмоқда ЎзА.

Иқтисодий судлар томонидан ҳал этилган ишларнинг 1 615 таси видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқилди. Натижада тарафларнинг қарийб бир миллиард сўм маблағи тежалган.

Иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини олди-сотди, маҳсулот етказиб бериш, контрактация, ижара ва пудрат шартномаларидан келиб чиқадиган низолар бўйича ишлар ташкил этган.

    Бошқа янгиликлар