АсосийJamiyat

“Қорақалпоғистон Республикасига инвестиция киритинг”

'“Қорақалпоғистон Республикасига инвестиция киритинг”'ning rasmi

Ўзбекистонда инвесторлар учун “Қорақалпоғистон Республикасига инвестиция киритинг” қўлланмаси чоп этилди. Ушбу Қўлланма инвесторлар учун Қорақалпоғистондаги инвестиция имкониятлари хақида ва энг янги маълумотлар билан бойитилган ноёб манба ҳисобланади.

Кўп йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикасига Орол денгизининг экологик инқирози рўй берган жой сифатида қаралган эди. Аммо жуда камдан кам кишилар ушбу минтақа истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун катта салоҳиятга эга бўлган жой эканлигини билишади.

Минерал ва углеводородли хом ашё заҳираси, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, озиқ-овқат ва қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг фойдали имкониятлари, Россия, Қозоғистон, Туркманистон бозорларига чиқишнинг энг яқин йўл мавжудлиги ушбу минтақанинг афзаллик тарафларининг бир қисми холос.

Инвесторлар учун яратилган “Очиқ эшиклар” сиёсати орқали кўплаб божхона, солиқ ва банк имтиёзларига эга бўлиш хуқуқи берилади.

“Қорақалпоғистон Республикасига инвестиция” қўлланмаси инвесторлар эътиборини инвестиция учун устувор бўлган соҳаларга урғу бериб, минтақанинг бетакрор имкониятлар манбаси сифатида очиб беради. Унда бизнес лойиҳасини бошлаш учун зарур бўлган статистика, тавсифловчи ва алоқа маълумотларини батафсил равишда умумлаштиради.

Ушбу қўлланмани нашр этиш – бу хусусий сектор эътиборини Қорақалпоғистонда бизнесини ривожлантириш учун қулай имкониятлар мавжудлигига қаратиш, иш ўринларини яратиш, ва охир-оқибатда маҳаллий аҳоли турмуш даражасини ошириш демакдир.

Ушбу қўлланма Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси мансабдор шахслари билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури томонидан тайёрланган.

Айни пайтда ушбу қўлланма инглиз ва рус тилларида ҳавола этилади.

    Бошқа янгиликлар