Грузиянинг Гудаури тоғ курортида маҳаллий аҳоли Россиядан келган парапланерчини калтаклашди, дея хабар берди КП нашри.
Жабрланган эркак турист Фёдор Челишев экан. Маҳаллий эркаклар ундан машинадан тушишини талаб қилишган. Гап нимадалигини сўраган Фёдорни эса калтаклаша бошлашган. Оқибатда Фёдор Челишевнинг бурни синиб, қовурғаси ва бошқа ички органлари синиб, шифохонага тушган.
Грузия ИИВ бу борада тергов ишларини олиб бормоқда.






