АсосийJinoyat

Автомашина олиб беришни ваъда қилган яна бир фирибгар ушланди

'Автомашина олиб беришни ваъда қилган яна бир фирибгар ушланди'ning rasmi

GM Uzbekistan‘да ишлаб чиқарилган автомашиналарни олиб беришни ваъда қилиб, пора олган навбатдаги фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, маҳкама ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Марҳамат туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А. фуқаро З.га “Нексия-3” автомашинасини 15 кун муддатда таниши Б. орқали автосалондан чиқариб бериши эвазига 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, фуқаро Б.га берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А. ва Б.ларга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хоразмда шунга ўхшаш ҳолат аниқланганди.

    Бошқа янгиликлар