АсосийJamiyat

Қонликўлда ёшлар ёзги таътилда китоб ўқишга қасамёд қилишди (фото)

'Қонликўлда ёшлар ёзги таътилда китоб ўқишга қасамёд қилишди (фото)'ning rasmi

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қонликўл тумани Кенгаши томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, ўқувчиларнинг китоб ўқишга қизиқувчилигини орттириш, бўш вақтларини ҳар томонлама мазмунли ўтказиш мақсадида, «Ёзги таътилда китоб ўқишга қасамёд қилиш» маросими ташкиллаштирилди. Бу ҳақда Кruz.uz хабар берди.

Ўқувчи ёшлар китобнинг қадр-қиммати, инсониятнинг маънавий ва маърифий дунё қарашини, онги, эзгу ниятларини амалга оширувчи, инсонни яхшиликка етакловчи, буюк ижодиётга йўл бошловчи, энг яқин дўст ва устозлигини ҳис қилган ҳолда, ёзги таътилда китобни севиб мутолаа қилиш, уни кўз қарочиғидек асраб-авайлашга, улуғ аждодларимиз яратган бой тарихий меросларни ўқиб ўрганиб, тенгдошлари ўртасида китобхонлик маданиятини тарғиб қилишга тантанали тарзда қасамёд қилди.

Тадбир доирасида ташкиллаштирилган бадиий кеча давомида, китобсеварлик маданиятини ошириш, китобхонлик танловларини доимий равишда ўтказиб бориш, китобнинг қадрига етиш, ўни авайлаб-асраш ҳақида кичик томошалар тақдим этилди.

    Бошқа янгиликлар