АсосийDunyo

Уч йил қидирувда бўлган гиёҳванд моддалар сотувчиси каравот тагидан топилди (Видео)

'Уч йил қидирувда бўлган гиёҳванд моддалар сотувчиси каравот тагидан топилди (Видео)'ning rasmi

Бразилия полицияси уч йилдан бери қидирувда бўлган гиёҳванд моддалар сотувчисини қўлга олди, деб маълум қилмоқда Daily Mail нашри.

39 ёшли Жан Гомеш Чиоланинг турар жойи ҳақида аноним сигнал олган полиция ходимлари Макаибадаги уйга бостириб киришди. Уйда Чиоланинг 20 яшар ўғли ҳам бор экан. Полициячилар каравот тагидаги ажралиб турган бетон плитани лом билан очиб қарашганда кичикроқ тешик борлигини аниқлашди. Тешикдан эса қидирувдаги жиноятчи чиқиб келди.

Жиноятчининг уйи қамоқхонадан 10 километр узоқликда жойлашган. Ушбу қамоқхонада Чиола 2015 йили қочган эди. Бунинг у 35 нафар маҳбуслар билан эни 55 сантиметрли туннель қазишган.

Шу йилнинг охирида Чиола ва унинг ўғли суд қилиниши кутилмоқда.

Бошқа янгиликлар