Сингапурда 12 июнь куни бўлиб ўтадиган АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўртасида бўлиб ўтадиган саммитдан олдин Сингапур ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнан Шимолий Корея пойтахти Пхеньян шаҳрига ташриф буюрди ва мамлакат ташқи ишлар вазири Ри Ёнг Хо билан учрашди, дея маълум қилмоқда Fishki.net нашри.
Бўлиб ўтган учрашув чоғида айни кунларда бутун дунёнинг диққат марказида бўлган Сингапур саммити юзасидан бир қанча масалалар муҳокама қилинди. Хавфсизлик чоралари эса энг асосий масала сифатида эътироф этилди.






