АсосийDunyo

Гватемала лава ёмғири остида қолмоқда

'Гватемала лава ёмғири остида қолмоқда'ning rasmi

Гватемалада Фуэго вулқонининг отилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 109 кишига етди, деб хабар қилди Ren.tv нашри.

Олинган энг сўнгги хабарларга қараганда, деярли 110 киши қурбон бўлган бўлса, бедарак йўқолганлар сони 192 кишига етган. Жароҳат олганлар сони эса тахминан 300 кишига етган. Одамлар бедарак йўқолган яқинларини ўликхоналар ва бошқа жойлардан излашмоқда.

– Мен уч набирамдан айрилдим. Уларнинг ёши 17,19 ва 22 да эди. 38 ёшли қизимга эса нима бўлганини билмайман. У бедарак йўқолганлар рўйхатида. Ичимдаги азобни таърифлаб беролмайман. Оилам деярли йўқ бўлиб кетди, – дейди жабрдийдалардан бири.

Портлашларнинг янги серияси бошлангани туфайли айрим ҳудудлар лава ёмғири остида қолмоқда. Шу туфайли бир нечта шаҳарларда хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари қидирув ҳамда қутқарув ишларига кўмак бермоқда.

    Бошқа янгиликлар