АсосийDunyo

Боливияда талабалар ва полиция тўқнашди

'Боливияда талабалар ва полиция тўқнашди'ning rasmi

Боливиянинг Ла-Пас шаҳрида талабалар ва ўқитувчилар кўчаларга чиқиб норозилик намойишлари ўтказишмоқда, дея хабар бермоқда Сегодня нашри.

Улар таълим соҳасидаги етишмовчиликларни бартараф қилишни ҳукуматдан талаб қилишмоқда. Маълумотларга кўра, университет биноларида бири бузиб ташланган ва унинг ўрнига эски бино берилгани ҳам уларнинг ғазабланишига сабаб бўлган.

Бундан ташқари, мамлакатда таълим учун молиявий ёрдам кўрсатилмаётгани ҳам норозиликларга сабаб бўлмоқда. Акция иштирокчилари ва полиция ўртасида тўқнашувлар келиб чиқмоқда.

    Бошқа янгиликлар