АсосийJamiyat

Десантчилар парашют билан сувга сакрашни амалга оширди

'Десантчилар парашют билан сувга сакрашни амалга оширди'ning rasmi

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги десантчилари парашют билан Тўябўғиз сув омборига («Тошкент денгизи») сакрашни амалга оширди.

Ҳарбий хизматчилар аввалига Тошкент ҳарбий округи Десант тайёргарлиги маркази базасида бир неча ҳафта тайёргарликдан ўтишди.

Сакрашлар МИ-8 вертолётидан 400 метр баландликда амалга оширилди. Десантчилар сувга «қўнгани"дан сўнг парашютлардан халос бўлиб, қирғоққача 200−300 метр масофа сузиб боришди.

    Бошқа янгиликлар