АсосийJamiyat

75 ёшни қаршилаётган Маҳкамбой бобо қишлоғига боғча қуриб берди (фото)

'75 ёшни қаршилаётган Маҳкамбой бобо қишлоғига боғча қуриб берди (фото)'ning rasmi

Андижон вилояти Избоскан тумани Қораянтоқ қишлоғида “Жажжи гулғунчалар” номли 100 ўринга мўлжалланган хусусий мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Меҳнат фахрийси, 75 ёшни қаршилаётган Маҳкамбой ота Бўронов фарзандлари билан 2 миллиард сўмдан ортиқ шахсий маблағи ҳисобидан барпо этган ушбу муассаса қишлоқ болалари учун муносиб туҳфа бўлиш билан бирга, айниқса, оналарни ғоят мамнун қилди.



Икки қаватли ушбу замонавий муассасада болаларни мактаб таълимига тайёрлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол вояга етиши учун барча шароит яратилган. Ўн нафар ходим доимий иш ўрни билан таъминланди.

Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида жорий йил Избоскан туманида 15 нодавлат мактабгача таълим муассасаси ишга туширилиши, болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш 61,3 фоизга етказилиши режалаштирилган.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.

    Бошқа янгиликлар