Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан, 6 июнь куни Туркия Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонасида Туркия элчиси томонидан ифторлик ташкил этилди.
Ушбу ифторликда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳам иштирок этдилар.
"Бу сингари учрашувлар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг ривожига катта ҳисса қўшади", - дейилади мусулмонлар идораси хабарида.






