Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида “Volvo” русумли автомобиль юк автомашинаси билан тўқнашув содир этилган, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 6 июнь соат 05.00ларда Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи О.Б. бошқарувидаги “Зил-53” русумли юк автомашинасини “Тошкент-Термиз” йўлининг 1041-км.да ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда чап ён томонда ҳаракатланиб кетаётган А.В. бошқарувидаги “Volvo” русумли автомобиль билан тўқнаш келган.
Натижада автомашиналар техник шикастланган. Жароҳат олганлар йўқ. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






