АсосийJamiyat

“Марказий Осиё халқаро экология форуми 2018”да қандай муаммолар муҳокама қилинди?

'“Марказий Осиё халқаро экология форуми 2018”да қандай муаммолар муҳокама қилинди?'ning rasmi

5 июнь куни Марказий Осиёнинг экология соҳасидаги бу йилги энг йирик тадбирларидан бирининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Марказий Осиё минтақавий экология маркази “Марказий Осиё халқаро экология форуми 2018”ни очиқ деб эълон қилишди.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов ўз чиқишида Марказий осиё давлатлари дуч келаётган таҳдидлар минтақавий хусусиятга эга эканини таъкидлади. Атроф-муҳит ифлосланиши, иқлим ўзгариши, сув ресурсларининг етишмовчилиги, қурғоқчилик Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланишини хавф остига қўймоқда. Жаноб Отажоновнинг сўзларига кўра, саъй-ҳаракатлар, билимлар, ресурслар тегишли даражада бирлаштирилмаса, минтақа мамлакатлари ушбу таҳликаларга нисбатан қарши жавобларни ишлаб чиқиши қийин бўлади.

Жаноб Отажонов форум давлатларнинг мулоқотларни янги даражада давом эттиришларига замин яратишига ишонч билдирди: «Бугунги тадбирда ҳам етакчи экспертлар, ҳам Марказий Осиё дипломатик корпуси вакилларининг фаол иштирок этиши мулоқотимизни сезиларли даражада бойитишга имконият бермоқда. Муҳокама этилаётган масалаларга турфа нуқтаи назарлар билан қараш, муҳокама позицияларини яқинлаштиришга ҳам. Барча иштирокчиларга муваффақиятли ва самарали ишлашларини тилаб қоламан».

МОҲЭФнинг асосий вазифаси бу йилги форумнинг бош мавзуида ўз аксини топган - «Атроф-муҳитни муҳофазалаш ва барқарор тараққиёт соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш». 5-8 июнь кунлари форум тақдимот ва муҳокамлар тартибида ўтказилади. МОҲЭФ 2018нинг асосий асосий мавзу йўналишлари қуйидагилардан иборат: қўриқланадиган табиий ҳудудларнинг биохилма-хиллигини сақлаш ва уларнинг тармоғини ривожлантириш; қаттиқ маиший чиқиндиларни комплекс бошқариш; кайта тикланувчи энергия манбалари ва энергосамарадорлик.

Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, 8 июнь куни МОҲЭФ 2018 доирасида Тошкент шаҳрида МОМЭМ- ТИҚХММИнинг сув ресурларини бошқариш масалалари бўйича Инновациялар ва илмий тадқиқотлар кластерининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Мазкур кластер Марказий Осиё минтақавий экология маркази ҳамда Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг сув-ер ресурсларини бошқариш ва ердан фойдаланиш борасидаги лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларини бирлаштиради.

МОҲЭФ 2018 нинг иккинчи куни, яъни 6 июнь тонгида ўтказилган пленар сессиясида форум иштирокчилари биохилма-хилликни сақлаш бўйича ўтказилган сессиялар мобайнида айтиб ўтилган маълумотларнинг аҳамиятини таъкидлашди. Марказий Осиё ва Афғонистон мамлакатлари делегациялари вакиллари форумдан кейин мулоқот ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришди.

Бугун, яъни форумнинг иккинчи кунида қаттиқ маиший чиқиндиларни комплекс бошқариш, қайта тикланадиган энергия манбалари, мазкур соҳаларда ҳуқуқий ва институционал асослар, илмий ҳамкорлик ва энг олди амалиётлар ҳамда давлат-хусусий шерикчилиги масалалари муҳокама этилди.

Дилфуза Собирова

    Бошқа янгиликлар