АсосийDunyo

Рақс майдончасида сальто отган ФҚБ агенти томошабинлардан бирини отиб қўйди (Видео)

'Рақс майдончасида сальто отган ФҚБ агенти томошабинлардан бирини отиб қўйди (Видео)'ning rasmi

Денверда рақс тушаётган ФҚБ агенти томошабинлардан бирини отиб қўйди, дея маълум қилди Ren.tv нашри.

ФҚБ агенти рақс тушаётиб сальто отган. Шунда унинг тўппончаси ерга тушади. Қуролни олаётиб агент тасодифан тепкини босиб юборади ва ўқ томошабинлардан бирига тегади.

Ҳозирча жабрланувчининг аҳволи яхши. Ушбу ҳодиса юзасидан Денвер полицияси тергов ишларини олиб бормоқда.


Бошқа янгиликлар