АсосийDunyo

Оттавада сайёҳлар ҳалокатга учради

'Оттавада сайёҳлар ҳалокатга учради'ning rasmi

Канаданинг Оттава шаҳрида хитойлик сайёҳларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради, дея маълум қилмоқда life.ru нашри.

Автобуснинг бортида 37 киши бўлиб, воқеа туфайли уларниинг 24 нафари турли даражада жароҳат олди. Сайёҳлик компаниясига тегишли автобус Оттавадан Онтарио шаҳри томон йўл олган эди. Автобус кутилмаганда ағдарилиб йўл четига чиқиб қолган.

Ҳодисага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган, деган тахминлар бор. Полиция мазкур ҳолат юзасида тергов ишлари бошлаб юборди.

    Бошқа янгиликлар