Францияда машҳур рассом Винсент Ван Гог ижодига мансуб санъат асари кимошди савдосига қўйилди, деб хабар қилди Humanstory.ru нашри.
Ушбу суратни рассом 28 ёшлигида яратган. У Амстердамдаги Ван Гог музейида сақланиб келинаётган эди. Унинг бошланғич нарҳи 5 миллион сифатида қайд этилган. Кимошди савдоси якунида асар 8.27 миллион долларга сотилган. Ноёб асар харидорининг исми ошкор қилинмаган.






