АсосийDunyo

Вьетнамда оммавий тозалаш куни бўлиб ўтди

'Вьетнамда оммавий тозалаш куни бўлиб ўтди'ning rasmi

Вьетнамда пластик чиқиндиларни тозалаш куни бўлиб ўтди, дея хабар қилди Rai77.com нашри.

Пойтахт Ханойда ва йирик шаҳарларда кўнгиллилар ва турли ташкилот вакиллари фойдаланишга яроқсиз бўлган пластик чиқиндиларни йиғиш ишларини олиб боришган. Ушбу турдаги маиший чиқиндилар денгиз ва ундаги жониворларга зиён етказмоқда.

Оммавий тозалаш натижасида 8 тонна чиқинди йиғилган. Мазкур тадбир Вьетнамда ўтган йилнинг декабрь ойида эълон қилинган атроф-муҳит муҳофазаси дастури доирасида ташкил этилган.

    Бошқа янгиликлар