АсосийJamiyat

Суд қарорларининг ижросини таъминлаш Фарғонада қандай давом этяпти?

'Суд қарорларининг ижросини таъминлаш Фарғонада қандай давом этяпти?'ning rasmi

2018 йил 2 июнь куни Фарғона Политехника институтининг катта мажлислар залида жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди ва Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида қўшма йиғилиш ўтказилди.=51674

Суд қарорларининг ўз вақида ижроси самарадорлигини таъминлаш мақсадида 2018 йил 29 май куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди ва Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда тасдиқланган Қўшма кўрсатманинг мазмун-моҳияти, “Суд қарорларини ижро этишда келиб чиқаётган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари” ҳақида маърузалар қилинди.

Қўшма кўрсатма талабларига биноан, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят, туман (шаҳар) бўлимлари билан ҳамкорликда, суд қарорлари ижросини Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек, мазкур масалани тартибга соладиган бошқа норматив ҳужжатларга қатъий риояқилинишини таъминлашмақсадида, вилоят миқёсида, туман ва шаҳарларда ҳар ойнинг биринчи ва учинчи жума кунлари «Суд қарорлари ижросини таъминлаш куни» ўтказиш ҳамда ушбу кунда манфаатдор идоралар (прокуратура, ички ишлар органлари, солиқ идоралари, божхона бошқармаси ва ҳ.к.) билан келишган ҳолда вилоят миқёсида ватуман (шаҳар)лар кесимида илгари ўтказилган хатлов ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларининг ижро қилинмаганлик сабабаларини ўрганиб, аниқланган ҳолатларга танқидий баҳо бериб, суд қарорлари ижросини реал таъминлаш чораларини кўриш белгиланди.

Бугунги йиғилишни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад эса, ўтган йиллар давомида суд қарорлари ижросини таъминлашда йўл қўйилган хато ва камчиликларни таҳлил қилган ҳолда, келгусида бу борада яқиндан ҳамкорлик ўрнатиб, қўшма кўрсатмада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган.

Ушбу йиғилишда жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг раиси Муроджон Мирзажонов, Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хамидулло Турғунбоев, бюронинг давлат ижрочилари ва масъул ходимлари, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судларининг судьялари ва суд ходимлари, ички ишлар органларининг масъул ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, кенг жамоатчилик вакиллари, Фарғона Политехника Институти талабалари, судлар томонидан жарима жазоси тайинланган шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишдан сўнг судьялар, суд ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ва талабаларнинг онг ва тафаккурини, маънавий оламини бойитиш, уларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, бадиий адабиётга қизиқишларини ошириш мақсадида тадбир ташкилотчилари томонидан китоб савдо – ярмаркаси ташкил этилди.

Ҳуқуқий, илмий-оммабоп, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, болалар ва ўсмирларга мўлжалланган китоблар ярмарка иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Ярмарка якунида иштирокчилар томонидан кўплаб адабиётлар харид қилиндики, бу уларнинг маънавий оламини бойитишга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ҳуқуқий давлатнинг асосий тамойили – қонун устиворлигидир. Қонун устуворлиги деганда, уни ҳаётнинг барча соҳаларида устун бўлишлиги ва амал қилишлиги тушунилади.

Қонун устуворлиги таъминланган жойда, инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари, эрки,қадр-қиммати, қадриятлари, шаъни ва бошқа ҳуқуқ-эркинликлари кафолатланади. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судлари томонидан ушбу тамойилга амал қилган ҳолда, суд қарорлари ижросини таъминлашда бир қатор ижобий ишларни амалга ошириш йўлга қўйилди.


Махкамжон Абдубаннабов

Жиноят ишлари бўйича Фарғона

вилоят судининг судья катта ёрдамчиси

    Бошқа янгиликлар