Тошкент шаҳри Яшнобод туманида иккита автомашина иштирокида ЙТҲ содир этилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 4 июнь куни Юнусобод туманида яшовчи М.Ш. ўзининг бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли автомашинани Фарғона йўли кўчасида жойлашган “Макro” супермаркети олдида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Жиззах шаҳрида яшаган Н.М. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.
Натижада “ВАЗ-2106” русумли автомашина йўловчиси Р.Ш. жароҳат олиб воқеа жойида ва “Матиз” автомашинаси ҳайдовчиси Н.М. касалхонага келтирилганида вафот этганлар.
Шунингдек, “ВАЗ-2106” автомашинаси ҳайдовчиси М.Ш. ва унинг қолган йўловчилари М.Н., Г.Н. ҳамда Ф.М.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.






