АсосийJamiyat

Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақидаги тарқалган хабар ёлғон

'Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақидаги тарқалган хабар ёлғон'ning rasmi

Бугун ижтимоий тармоқларда, норасмий ахборот саҳифаларида Анвар қори Турсуновнинг вафот этганликлари ҳақида мутлақо асоссиз ва ёлғон хабар тарқатилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги маълум қиладики, айни дамда устоз Анвар қори Турсунов ҳаётлар.

"Маълумки, устозимиз бундан бир неча кун олдин инсульт касали билан шифохонага ётқизилган эдилар. Ҳозирда шифохонда муолажа олишда давом этмоқдалар. Азиз юртдошларимизга тарқатилаётган хабарларга текширмасдан ишониб кетавермасликларини илтимос қиламиз. Устозимизга бу муборак кунларда Аллоҳ таолодан мукаммал шифо сўраб қоламиз. Дуоларингиздан умидвормиз", - дейилган вакиллик хабарида.

    Бошқа янгиликлар