АсосийJamiyat

«Бунёдкор» стадиони номи ўзгарди

'«Бунёдкор» стадиони номи ўзгарди'ning rasmi

Тошкентда жойлашган «Бунёдкор» футбол стадионининг номи ўзгартирилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда суратлар пайдо бўлган.

Тармоқ фойдаланувчиларининг саҳифасига жойлаштирилган суратга кўра, бундан буён арена «Миллий» стадион деб аталади.

«Бунёдкор» спорт мажмуаси ҳақида маълумот:

“Бунёдкор” спорт мажмуаси 2012 йилнинг 29 август куни фойдаланишга топширилган.

Стадионни қуриш ва лойиҳалаштириш юртимиз мутахассислари томонидан амалга оширилган. Юртимиз худудида ишлаб чиқарилган маҳаллий қурилиш материалларидан (махсус технологик ускуналардан ташқари) фойдаланилган. Қурилиш ва пардозлаш ишлари жараёнида жаҳонга машҳур “БОШ” (Германия) ва “SIS” (Буюк Британия) фирмалари хизматидан фойдаланилган.

“Бунёдкор” стадионининг тантанали очилиш маросими 2012 йилнинг 28 сентябрь куни ўтказилган.

Мажмуа 37 гектардан иборат бўлиб, “Мирзо Улуғбек” ва “Чилонзор” метро бекатлари оралиғида жойлашган.

Мажмуа таркибида:
• Марказий стадион
• Футбол мактаби
• 1500та автомобилга мўлжалланган автотурар жой
• Инженерларнинг махсус мажмуаси

МАРКАЗИЙ СТАДИОН

Сиғими: 34.800 мухлисга мўлжалланган. 2-қават, 51та сектордан иборат.
ВИП-хоналари сони: 46та
СИП ўриндиқлар: 700та жой
Ногирон ва аравада юрадиганлар учун: 40та жой

Мухлисларни иссиқ қуёш нуридан сақлаш учун стадион томларига Чехиядан келтирилган махсус ойнали тола ўрнатилган. Стадион томигача бўлган баландлик 47 метр.

Марказий стадион майдони чимлари Англиянинг SIS компанияси мутахассислари томонидан ўрнатилган. Бундай чимлар Амстердам, Ашхабод, Дубай, Дюссельдорф, Станбул ва бошқа шаҳарлардаги ареналарда ҳам мавжуд. Стадион ўлчами жаҳон стандартларига тўғри келади – 105х68. Чим икки хил турга эга (қишки ва ёзги), шунингдек ёмғир ва қорли об-ҳавода зарур бўлган дринаж ва истиш мосламалари мавжуд. Қишнинг ўта совуқ кунларида майдон ҳароратини 12 даража иссиқда сақлаш имконияти бор.

    Бошқа янгиликлар