АсосийSport

Умид Аҳмаджонов ЖЧ-2018га йўл олган Равшан Эрматов гуруҳига мундиал олдидан оқ йўл тилади

'Умид Аҳмаджонов ЖЧ-2018га йўл олган Равшан Эрматов гуруҳига мундиал олдидан оқ йўл тилади'ning rasmi

Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками, Жаҳон чемпионати учрашувларини бошқариш бўйича рекорд соҳиби Равшан Эрматов саноқли кунлардан сўнг Россияда бошланадиган Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳи билан ишлаш бўйича ҳам ФИФА томонидан таклиф олган.

Равшан Эрматов бугун Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар билан биргаликда Россияга йўл олади ФИФА ҳакамлари штабига жойлашади.

Ана шу сафар олдидан Ўзбекистон футбол ассоциациясида Миллиий Олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Равшан Эрматов ва унинг гуруҳини қабул қилди, деб хабар берди МОҚ матбуот хизмати

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Равшан Эрматов ва унинг гуруҳидан ташқари Ҳакамлар назоратчиси сифатида Фарҳод Абдуллаев ва комиссар сифатида Олим Арифовлар иштирок этишади. Ўзбек футболи тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионатида бош ҳакам, лайнсменлар, ҳакамлар назоратчиси ва учрашув комиссари тўлиқ таркибда иштирок этишади.

    Бошқа янгиликлар