АсосийDunyo

БМТ АҚШнинг Фаластин борасидаги резолюциясини рад этди

'БМТ АҚШнинг Фаластин борасидаги резолюциясини рад этди'ning rasmi

БМТ Хавфсизлик кенгаши АҚШ томонидан киритилган Фаластин-Исроил зиддияти тўғрисидаги резолюция лойиҳасини қўллаб-қувватламади.

Бу резолюцияда «Ҳамас» гуруҳи ҳам қораланади.

Лойиҳага фақат Қўшма Штатлар овоз берган. Кенгашнинг уч аъзоси, жумладан Россия, унга қарши чиқди. 11 мамлакат эса бетараф қолган.

«Зарур миқдордаги овоз берилмагани сабабли резолюция лойиҳаси қабул қилинмади», - деди БМТ Хавфсизлик кенгаши раиси, Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя.

Қўшма Штатларнинг резолюця лойиҳаси Қувайт томонидан сал аввалроқ тақдим этилган ҳужжатга жавоб бўлди.

Фаластин шифокорларининг ҳисоб-китобларига кўра, Ғазо секторида 30 март кунидан буён авж олган низолар сабабли 119 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган, 13,3 минг киши ўқ ва газ сабабли жабрланган. Ҳозирда уларнинг 300 нафарини аҳволи оғир.

    Бошқа янгиликлар