АсосийJamiyat

Футболчиларни вахшийларча калтакла​ган «Ифтихор» футбол клуби директори ва мураббийи бутун умрга футболдан четлатилди

'Футболчиларни вахшийларча калтакла​ган «Ифтихор» футбол клуби директори ва мураббийи бутун умрга футболдан четлатилди'ning rasmi

31 май куни интернет тармоқларида «Ифтихор» клуби мутасаддилари томонидан жамоанинг икки ҳимоячиси Турсунбой Ҳусанов ҳамда Ҳасанбой Эргашевларни аёвсиз калтаклангани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси "Ифтихор" футбол клуби директори Аҳрор Эргашевнинг клуб футболчиларига нисбатан тажовузкор ҳатти-ҳаракатларни амалга оширгани ҳақидаги матбуотда тарқалаётган хабарлар юзасидан баёнот берди.

"Ёшлар иттифоқи жамоаси «Ифтихор» футбол клуби директори Аҳрор Эргашев ва жамоа катта мураббийи Нодир Қўзибоев тажовузкор ҳаракатлари учун футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият олиб боришдан бутун умрга четлатилди", - дейилган ЎФА хабарида.

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов вазиятга муносабат билдириб, ЎФА ҳамда ПФЛ бундан буён ҳам ўз ўйинчиларига нисбатан бундай беҳурматлик қиладиган ва уларнинг ҳуқуқларини поймол этадиган ҳар қандай клуб раҳбарияти ва мураббийларига нисбатан кескин чоралар кўрилишини билдирган.

Қайд этилишича, бу борада Аҳрор Эргашев ҳамда клуб катта мураббийи Нодир Қўзибоевнинг тажовузкор хатти-ҳаракатлари асосида суриштирув ишлари бошланган ҳамда ушбу ҳолат юзасидан айни дамда текширув давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар